Кучли ёғингарчиликлар натижасида 9 апрель куни Бухоро кўчаларида катта миқдорда сув тўпланди, дея хабар қилди Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.Жумладан, Амиробод, Амирабад, Хофиз Таниш Бухорий, Роҳат, Чорбоқоли, Мирзо Ғафур, Хавзинав, Озод, Низомий, Турсуной, Камолот, Тинчлик, Янгиобод, Тагбанд Бофон, Фурқат, Хожа Порсо кўчалари, шунингдек Бухоро тумани Шайхонча кўчалари сувга тўлди.

Оқова сувлар тўпланишининг олдини олиш ва сув тошқинлари оқибатларини бартараф этиш бўйича тадбирларга ҳудудий фавқулодда вазиятлар, ёнғин хавфсизлиги, ички ишлар, ободонлаштириш ва «Сувоқова» хизматлари жалб қилиниб, сувдан жабр кўрган ўнга яқин хонадон аҳолисига ёрдам кўрсатилди.