Тошкентнинг Чилонзор туманидаги «Чилонзор буюм савдо» ва «Дўстлик савдо мажмуаси» бозорлари ҳамда Шайхонтоҳур туманидаги «Тошкент савдо маркази» (ГУМ) ҳудудига синов тариқасида фавқулодда хизматларни чақириш тугмалари ўрнатилди. Бу ҳақда Тошкент ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

Мажмуа кузатув камералари, микрофон ва чақирув тугмасидан ташкил топган. Тугма ва микрофон ўртасига оператор суҳбатдошини кўриши учун митти камера жойлаштирилган. Қурилмадаги тахтачага фойдаланиш қўлланмаси туширилган.

Синов якунларига кўра фавқулодда чақириш мажмуалари Тошкентнинг бошқа жамоат жойларига ҳам ўрнатилади.