Ўзбекистон президенти фармойиши билан Эшматов Сирожиддин Тоғаймуродович Сурхондарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди, дея хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Срожиддин Эшматов 1971 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган. 1991 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини, 1999 йилда Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1992 йилда Қашқадарё вилояти Китоб шаҳар давлат солиқ инспекциясида инспекторлик лавозимидан бошлаб, 27 йиллик фаолияти давомида вилоят давлат солиқ хизмати органларида турли раҳбарлик лавозимларида фаолият олиб борган.

Янги лавозимга тайинлангунга қадар Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.