Адлия вазирлиги тизимида янги тайинлов амалга оширилди. Вазирнинг 2019 йил 6 мартдаги буйруғи билан Маматов Худоёр Тешаевичнинг бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Халилов Акрам Утамуродович Ҳ.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Шу кунгача Акрам Халилов Самарқанд вилояти адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.