«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси раҳбари Одил Абдуқаҳҳоров журналистлар иштирокидаги матбуот анжуманида сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинган ва кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлган «Божалар» гуруҳи солисти Жаҳонгир Позилжоновнинг «Селфи» қўшиғи ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда ЎзА хабар бердию

«Ушбу қўшиқ „Зўр“ ТВ канали билан ҳамкорликда олинган ва кенг жамоатчилик норозилигига сабаб бўлди. Президент санъаткорларнинг рекламасига муҳтож эмас. Давлат раҳбарининг амалий ишлари сабаб, бутун дунё тан олмоқда. Биз бугун Жаҳонгир Позилжоновга индамасак, эртага бошқаси ҳам шунақа қўшиқ айтиб чиқиши мумкин. Кимгадир яхши кўринишни истаётганлар халқ учун хизмат қилиб, ўз ишини масъулият билан қилсин», деди муассаса директори Одил Абдуқаҳҳоров.

Шунингдек, муассаса раҳбари Жаҳонгир Отажонов ижросидаги «Қадди баланд-эй» қўшиғига ишланган видеоклипда ҳам миллийликка мос бўлмаган кадрлар борлигини айтиб ўтди.