Тошкент ахборот технологиялари университети махсус факультети базасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти ташкил этилди, дея хабар қилди мудофаа маҳкамаси матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Бу Мудофаа вазирлиги тизимидаги биринчи ҳарбий институтдир. У ахборот-коммуникация ва алоқа ҳамда ушбу соҳасидаги илмий-ҳарбий тадқиқотларни ташкил этиш учун офицер кадрларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилди.

ОТМ икки йиллик олти мутахассислик бўйича офицер кадрларни тайёрлаш чораларини амалга оширади:

  • алоқа қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
  • махсус алоқа ва давлат сирларини муҳофаза қилиш тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
  • ахборот тизимлари ва технологиялари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
  • радиоэлектрон разведка ва кураш тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
  • ҳаво ҳужумидан мудофаа радиотехника қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги;
  • ҳаво ҳужумидан мудофаа зенит-ракета қўшинлари тактик қўмондонлик-муҳандислиги.

Ҳарбий институт Тошкент ахборот технологиялари махсус факультети ҳуқуқлари, мажбурият ва шартномалари вориси ҳисобланади.