Дмитрий Романович Ли Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори этиб тайинланди, дея хабар қилди агентлик вакили «Газета.uz"га.

У меҳнат фаолиятини халқ таълими тизими таъминоти соҳасида бошлаган, сўнгра машинасозлик ва металлургия соҳасида ишлаб, турли раҳбарлик лавозимларида фаолият кўрсатган.

2017 йил августдан ЛБМА директори ўринбосари бўлиб ишлаган. 2018 йил июнида Дмитрий Ли Ўзбекистон Шахмат федерациясига раҳбар бўлди.

Агентликнинг аввалги директори Шуҳрат Содиқов ўтган йилнинг августида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири бўлди.

Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги президентнинг 2017 йил 24 июлдаги фармони билан ташкил этилган. Декабрда ЛБМА электрон ҳукумат соҳасида, июлда эса рақамли иқтисодиётни жорий этиш ва ривожлантириш соҳасида ваколатли орган этиб белгиланган эди.