Бугун Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Сессияда ташкилий масала кўрилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Шу кунга қадар Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият олиб бораётган Раҳмонқулов Бахтиёр Тўғонбоевич Тошкент шаҳар ҳокимининг уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўйича ўринбосари этиб тайинланди.