Ноябрда Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари октябрдаги 633 ш. б.га нисбатан 2 фоизга ошиб, 647 ш. б.ни ташкил этди. Бу ҳақда CREDO MAX ESTIMATION баҳолаш компанияси «Газета.uz"га тақдим этган ҳисоботида сўз боради.

Ноябрь ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартиралар нархи 3 фоизга ошди ва 688 ш. б.га, панел турдагилари нархи эса 1 фоизга ўсди ва 620 ш. б.га етди.

Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 634 ш. б. (+1%), икки хонали — 634 (+2%), уч хонали — 661 (+3%), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 662 (+2%).

Маълумот учун: Нархлар фақатгина ахборот мақсадлари учун мўлжалланган. Нархлар dom.vsem.uz ва uybor.uz интернет манбалари томонидан тақдим этилган. Таклиф этилаётган қийматлар барча маълумотлар базасидан танлаб олинган сотувчилар билан ўтказилган музокаралар асосида ишлаб чиқилган.