«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпаниясининг носозлик сабабли кечиктирилган Истанбул-Тошкент (HY272) рейси чоршанба куни эрталаб амалга оширилди, дея хабар қилди МАК матбуот хизмати.

Самолёт двигателига қуш урилиши оқибатида носозлик вужудга келган эди. Уни таъмирлаш учун зарур бўлган ускуна ва эҳтиёт қисмлар Ўзбекистондан етказиб берилди.

Рейс йўловчилари эса меҳмонхоналарга жойлаштирилди.