14 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳайъатига вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Илҳомжон Неъматов таништирилди, дея хабар қилди ТИВ матбуот хизмати.

У 2016 йил сентябрдан бери Ўзбекистон ТИВ махсус топшириқлар бўйича элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.Унгача эса ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. Бундан ташқари, Илҳомжон Неъматов Ўзбекистоннинг АҚШ ва Россиядаги дипломатик миссияларига ҳам раҳбарлик қилган.