Ўзбекистон фуқароларининг Туркияда визасиз қолиш муддати 30 кундан 90 кунга узайтирилди.

Ўзбекистон фуқароларининг Туркияда визасиз қолиш муддати ҳар ярим йилда (180 кун) 30 кундан 90 кунга узайтирилди. 10 ноябрь куни Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған шу ҳақдаги қарорни имзолади.

Ўзгаришлар Қозоғистон ва Тожикистон фуқароларига ҳам тааллуқли. Улар ҳафта давомида кучга киради.

Туркия 2007 йилда туристик мақсадларда 30 кунгача муддатда Туркия келувчи фуқаролар учун виза режимини бекор қилган эди.

Ўзбекистон эса ўтган йилнинг октябрида Туркия фуқаролари учун визани расмийлаштиришни соддалаштириб, жорий йил февралида ушбу мамлакат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этди.