Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Тошкентдаги Боровский номидаги тиббиёт коллежи ва 2-юридик коллежнинг икки ўқувчисини 30 июль куни Марказий экопаркда эркак кишига пичоқ билан ҳужум қилгани учун уч йил муддатга озодликдан маҳрум этди, дея хабар қилди Sevimli TV телеканалининг Zamon дастури.

«Биз бир киши билан тўқнашиб кетдик, мен уни аввал танимасдим. Мен йўлимда давом этдим, у мени чақирди. Мендаги пичоққа келсак, у эсдалик брелок эди. Тортишувдан кейин муштлашиш бошланди», — деди можаро иштирокчиларидан бири.

Пичоқни тортиб олган иккинчи ўқувчи ўнг қўли ва оёғига уч марта пичоқ урганини сўзлаб берди. Жабрланувчи операция қилинди. У ўқувчилардан бирига даъвоси борлигини маълум қилди, дея қайд этилди дастурда.

Суд судланувчиларни Ўзбекистон Жиноят кодексининг 104-модда 2-қисми «е» ва «к» бандларида кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топди. Уларга нисбатан ЖК 57-модда қўлланилиб, уч йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.