Ўзбекистонлик спортчи Никита Рафалович 19-21 октябрь кунлари Манчестерда бўлиб ўтган Таэквондо WTF бўйича Гран-при мусобақасида бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.


-80 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Никита Рафалович мусобақа давомида Греция, Италия ҳамда Россия вакилларини мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Финал остонасида кечган жангда унга чорак финалда олган кичик жароҳати панд берди ва мағлуб бўлди.


Ушбу муваффақият орқали Никита Токио 2020 лицензияси учун қимматли бўлган рейтинг очколарини ишлаб олди.