15−21 октябрь кунлари Наманганда Ўзбекистон ва Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича икки мамлакат ҳукумати делегациялари ишчи гуруҳлари музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ хабар қилди.

Томонлар икки давлат манфаатларини ҳисобга олган ҳолда Фарғона вилояти ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти чегарасидаги Шоҳимардон участкаси ҳамда Наманган вилояти ва Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти чегарасидаги Кандиён-Булоқ участкасининг бир қисмини хатловдан ўтказди.