Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари давом этмоқда. Қизлар ўртасида оғир атлетика бўйича -63 кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган Кумушхон Файзуллаева Ўзбекистон терма жамоасига олтин медални тақдим этди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

У даст кўтаришда 94 кг., силтаб кўтаришда эса 124 кг., умумий ҳисобда 218 кг. натижа кўрсатди ва олтин медаль соҳибига айланди

Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун Аргентинадаги Олимпия ўйинларида олтинчи медаль ҳисобланади. Уларнинг 2 таси олтин, 2 таси кумуш ва яна 2 таси бронза медалларидир.