Индонезияда старт олган Параосиё ўйинлари давом этмоқда. Бугун ўзбекистонлик спортчилар ҳозирча учта медаль соҳиби бўлди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Енгил атлетикачи Маъруфжон Муродиллаев 1500 метрга югуриш баҳсларида олтин медаль соҳибига айланди. У тўрт йил аввал Инчеонда ўтказилган Параосиё ўйинларида ҳам чемпионликни қўлга киритганди.

Шунингдек,Элбек Султонов диск улоқтиришда, Асила Мирзаёрова узунликка сакраш баҳсларида бронза медалларига эга чиқди!