8 октябр куни соат 09:30ларда Поп тумани «Уйғур» қишлоғи ҳудудида жойлашган қўриқланадиган темир йўл кесишмасида Damas автомобили ва 3008-сонли юк поезди тўқнашуви содир бўлди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, автомобиль (давлат рақами 50 А 687 LA) светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган ва ҳаракатдаги поезд билан тўқнашган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида енгил автомобилда бўлган 2 нафар фуқаро вафот этган ва 5 нафар фуқаро тан жароҳатлари олган.