27−28 сентябрь кунлари президент Шавкат Мирзиёев Тожикистонга боради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Комил Алламжонов Facebook орқали хабар қилди.

Ташрифнинг биринчи куни қатор икки томонлама тадбирларда қатнашади. 28 сентябрь куни Ўзбекистон президенти Душанбе шаҳрида МДҲ Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этади.

Тор ва кенг доираларда музокаралар ўтказилиши, қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.