Ўзбекистонлик талабаларнинг биринчи гуруҳи Россиянинг «ММФИ» Миллий ядро тадқиқоти университети (ММФИ МЙТУ) асосида бакалавриат ва магистрлик дастурлари бўйича «Ядро физикаси ва технологияси» мутахассислигига ўқишни бошлади, дея хабар қилди «Росатом» корпорацияси матбуот хизмати «Газета.uz"га.

Номзодлар танлови икки босқичда Ўзбекистон Фанлар академияси вакиллари томонидан март ойида ташкил этилди. Таълим олиш учун аризалар республиканинг барча вилоятларидан 326 нафар даъвогарлардан келиб тушди. Биринчи босқичда бакалавриат дастури бўйича оқишга даъвогарлар физика, математика ва рус тилидан ёзма имтиҳон топширди, магистратурага кирувчилар эса мамлакатнинг тўрт шаҳарида — Андижон, Нукус, Самарқанд ва Тошкент шаҳарларида оғзаки имтиҳон топширди.

Якуний танловда иштирок этиш учун биринчи тур натижаларига кўра Ўзбекистон Фанлар академияси комиссияси 81 нафар даъвогарларни танлади. Тошкентдаги Ўзбекистон Миллий Университети қошида ўтказилган танловнинг якуний босқичида ММФИ ўқитувчилари 15 нафар ғолибни аниқладилар, улардан 12 таси бакалавриатда , 3 таси эса магистратурада ўқиш учун тавсия этилди.

Бир неча кун муқаддам Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлараро комиссия йиғилиши жараёнида атом электр станцияси қурилиши тўғрисидаги битим имзоланган эди. Бош вазир Абдулла Арипов Россия ҳукумати ўзбек мутахассисларининг Россия ОТМларида таълим олишлари учун грантлар ажратганини эсга олиб, «ММФИ» Миллий ядро тадқиқоти университети филиалини очиш тўғрисидаги қарор учун миннатдорчилик билдирди. Унинг фаолияти 2019/2020 ўқув йилидан бошланади.