Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида Осиё ўйинлари давом этмоқда. Каратэ баҳсларида ўзбекистонлик Садриддин Сайматов бронза медалини қўлга киритди.

У бронза медали учун жангда вьетнамлик Хаи Нгуенга қарши татамига чиқди ва 1:8 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистонлик спортчилар шу пайтга қадар 5 та олтин, 10 та кумуш ва 9 та бронза медалларини қўлга киритди.