Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг ўнинчи куни — 10 август натижаларини бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида эълон қилди.

Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 54 та бинода 18 та олий таълим муассасаларининг 84 та таълим йўналиши бўйича ўтказилди.

Тест синовларида 48 614 нафар абитуриент иштирок этди.

Тест синовларига 1 571 нафар абитуриент келмади.

Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 91 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилди.

Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 228 нафар ўқитувчилар жалб этилди.

Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 171,4 балл, Урганч давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» таълим йўналиши;

Тўлов-контракт бўйича энг юқори ўтиш бали: 145,6 балл, Урганч давлат университетининг «Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили» таълим йўналиши.

Ўртача ўтиш бали:

давлат гранти — 104,5 балл;

тўлов-контракт — 84,0 балл.

Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг сайтида 2018 йил 11 август куни соат 17.30да эълон қилинди.