10 август куни Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ҳамда Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 262 млн япон йени (2,3 млн доллар) миқдоридаги грант шартномасини имзолади. Бу ҳақда JICA идорасидан «Газета.uz"га хабар қилинди.

Мазкур маблағлар Ўзбекистон вазирлик ва маҳкамалари, тадқиқот муассасалари ва давлат компаниялари ходимларини Япония олий таълим муассасаларида ўқишлари учун йўналтирилади.

Саралаб олинган номзодлар 2019−2022 йилларда Япония ОТМларига жўнатилади. Улар иқтисодий инфратузилмалар, ишбилармонлик муҳити, қонунчилик тизими, давлат молиявий бошқаруви, қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаш йўналишларида магистратура ва докторантура дастурлари бўйича таҳсил олади.