Тошкент шаҳар прокуратураси 10 кун давомида Чирчиқ дарёси, шунингдек пойтахтга туташ бўлган каналлар ва коллекторлар қирғоғида текширув ўтказди. Бу жараёнда 769 та ноқонуний қурилиш ишлари қилингани (турар жой-603, нотурар-166) аниқланди ҳамда улар эндиликда бузилади. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати Facebook саҳифаси орқали хабар берди.

«Тоза канал» кампанияси бўйича Сенат аъзолари, Қонунчилик палатаси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туманлар Кенгашлари депутатлари, МТРК ва Маҳалла хайрия жамғармаси ходимларидан иборат ҳар бир секторда 1 тадан, жами 44 та ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, 11 та ишчи гуруҳлари ва тадбирга зарур бўладиган 176 та техника воситалари рўйхати тузилди.

Тошкентда умумий узунлиги 412,5 км бўлган 129 та канал мавжуд бўлиб, унинг 17 тас магистраль, 25 таси хўжаликлараро, 80 таси хўжалик ички каналлар ва 7 таси коллекторлардир.

Хатлов натижасида 75,6 км. узунликдаги 37 та ички каналлар ёпилиб кетганлиги, ер майдонларидан эса уй-жой ва бошқа мақсадларда фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.