Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси 2018 йилнинг биринчи яримйиллигида амалга оширилган ишлар бўйича баёнот берди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижроси устидан тизимли равишда назорат ташкил этилди. Мазкур соҳадаги назорат тадбирлари натижалари бўйича:

— фермер хўжаликларига 81,1 млрд. сўм кредит, 11,5 млрд. сўм иш ҳақи, 645 млн. сўм нақд пул маблағлари олишларида, шунингдек, 3,7 млрд. сўм дебитор қарзларни ундиришда, 344 та фермер хўжалигига рўйхатдан ўтиш
ва банкда ҳисоб-рақами очишда амалий ёрдам кўрсатилди;

— 11.259 гектар асоссиз ажратилган ёки ноқонуний фойдаланиб келинаётган ер майдонлари захирага қайтарилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.08.2017 йилдаги қарорига мувофиқ, тегишли ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг ижтимоий ҳимояси ва турмуш сифатини ошириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича чора-тадбирлар кўрилди.

Мазкур соҳада ўтказилган ишлар натижасида:

— 22.055 та оилаларга манзилли ёрдам кўрсатилиб, моддий аҳволи яхшиланди;

— фаолиятини тўхтатган 11.827 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди, 9.037 та янги иш ўринлари яратилди;

— 9.913 нафар тадбиркорларга амалий ёрдам кўрсатилди;

— 80,3 минг нафар тадбиркорлар тўлов терминаллари билан таъминланди;

— ўтказилган «давомат» тадбирлари давомида 9.726 нафар мактаб
ва коллежлар ўқувчиларини, шунингдек, 4.148 нафар чет давлатларига кетган ўқувчиларни таълимга қайтарилиши таъминланди;

— кўп қаватли уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларига 8.722 та видеокузатув камералари ўрнатилди.

Бош прокуратуранинг мурожаатларни телефон орқали қабул қилиш Маркази билан 56 та вазирлик ва идоралар ўртасидаги электрон ҳамкорлик тизими самарали фаолият кўрсатмоқда, бевосита ахборот-коммуникация технологиялари орқали мурожаатларнинг ҳал этилиши устидан тизимли назорат амалга оширилмоқда.

Марказга шу даврда 44.290 та мурожаат қабул қилиниб, уларнинг
8.113 таси қаноатлантирилди.

Шу жумладан, тадбиркорлардан 2.975 та мурожаатлар келиб тушиб, уларнинг 476 таси қаноатлантирилган.

Бу борада ўтказилган назорат тадбирларида 12.798 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланган, шу жумладан:

— 3 та ҳолатда тадбиркорлик фаолиятига асоссиз аралашилганлиги, 7 та ҳолатда ноқонуний текшириш ўтказилганлиги;

— 178 та ҳолатда мурожаатларни кўриб чиқишда қонунбузишга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Кўрилган чоралар натижасида 12.595 нафар тадбиркорнинг ҳуқуқлари
ва 2.052 та тадбиркорлик субъектларининг фаолияти тикланди.