Жанубий Кореянинг Жежу шаҳрида такэвондо WTF бўйича «Korea Open» мусобақаси ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистондан 30 нафар спортчи иштирок этди. Турли ёш тоифасида ўтказилган баҳслар ўзбекистонлик спортчилар учун муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, ўзбекистонлик таэквондочилар мусобақа давомида 22та медаль (10та олтин, 6та кумуш ва 6та бронза)га эгалик қилишди.

Совриндор спортчилар рўйхати эса қуйидагича кўриниш олди:


Олтин:

Нурлан Бойдхўжаев

Зафарбек Каримов

Шаҳзод Жўраев

Улуғбек Рашитов

Жасурбек Жайсунов

Нажмиддин Қосимҳожиев

Фариз Маҳмуди

Гулхумор Содиқова

Моҳинабону Аҳадова

Саидмуродхўжа Тоҳирхўжаев


Кумуш:

Амир Ботуров

Азиз Арзиев

Ислом Ражабов

Жаҳонгир Худойберганов

Муҳаммадрошад Акрамов

Оятуллоҳ Акрамов


Бронза:

Динора Мамадибрагимова

Амир Тўраев

Абдулазиз Ҳамидуллаев

Иброҳим Нигманов

Муҳаммадалихон Мухторхонов

Мадинабону Маннопова.