Рахматов Шавкат Туракулович Тошкент вилояти прокурори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди, дея хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Аввал мазкур лавозимда ишлаган Баҳодир Пўлатов Сурхондарё вилояти ҳокими бўлди.

Шавкат Рахматов (1970 й. т.) Тошкент давлат университетини тамомлаган (1995 йилда).

Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 1995 йилда Янгийўл шаҳар прокуратурасида бошлаб, Тошкент вилояти прокуратураси органларида турли лавозимларда, 1998 йилдан бошлаб, Бош прокуратура бошқарма прокурори, Бош прокурорнинг ёрдамчиси, Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари, Бекобод туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.

Май ойидан шу вақтгача Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаган.