16 декабрь куни Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.

Давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифи билан Навоий вилоятининг собиқ раҳбари Эркин Турдимов Сурхондарё вилояти ҳокими этиб тайинланди. 2015 йил январидан Сурхондарё вилояти маъмуриятига раҳбарлик қилиб келаётган собиқ ҳоким Тожимурод Мамараимов ушбу ҳудуддаги Қизириқ тумани ҳокими лавозимини эгаллади.
47 ёшли Турдимов Самарқанд вилоятида таваллуд топган. 1991 йилдан 1995 йилгача «Ўзсаноатқурилишбанк"нинг ҳудудий бўлимларида хизмат қилган.1996 йилгача Зарафшон ҳокими ўринбосари бўлди. 1996 йилдан 2000 йилгача Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Навоий бўлимида ишлаб, Навоий вилояти Хатирчи туман ҳокимиятига бошчилик қилди. 2008 йилда Навоий вилояти ҳокимлигига тайинлангунига қадар эса Турдимов қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатди.