Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 7−14 июль кунлари Тошкентда ўтказилган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 13 медалга эга бўлди, дея хабар бермоқда Халқаро оғир атлетика федерацияси (PDF).

Эркаклар ва аёллар терма жамоаси еттита олтин, учта кумуш ва учта бронза медалга эга бўлган ҳолда умумжамоа ҳисобида тегишлича иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритишди.

16 ёшли Кумушхон Файзуллаева аёллар ўртасида жаҳон чемпиони бўлган илк спортчига айланди. 63 килограммгача бўлган вазнда баҳсларга киришган Файзуллаева 15 спортчи орасида икки олтин ва битта бронза медалга эга бўлди. У даст кўтаришда 94 кг (бронза), силтаб кўтаришда 120 кг (олтин), умумий ҳисобда 214 кг (олтин) натижани қайд этди.

90 килограммгача бўлган вазнда Долера Давронова иккита олтин медални қўлга киритди. У даст кўтаришда 97 кг, силтаб кўтаришда 128 кг (олтин), умумий ҳисобда 225 кг (олтин) натижани қайд этди.

105 килограммгача бўлган вазнда Акбар Жўраев чемпионатнинг кумуш медалига эга бўлди. У даст кўтаришда 167 кг, силтаб кўтаришда 167 кг (кумуш), умумий ҳисобда 369 кг (кумуш) натижани қайд этди.

Аёллар ўртасида Турсуной Жабборов 75 килограммгача бўлган вазнда бронзани қўлга киритди. У даст кўтаришда 97 кг (бронза), силтаб кўтаришда 116 кг, умумий ҳисобда 212 кг натижани қайд этди.

Сал илгари Адҳамжон Эргашев 62 килограммгача бўлган вазнда учта олтин медалга эга бўлди.