Тошкентда оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасда жаҳон чемпионати давом этмоқда. Қизлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган ҳамюртимиз Турсуной Жабборова совриндорлар қаторидан ўрин олди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатди.

-75кг вазн тоифасида баҳсларга киришган спортчи даст кўтаришда 96 кг тошни ўзига бўйсундириб, бронза медалини қўлга киритди. Силтаб кўтаришда эса 116 кг тош кўтарди ва иккикураш якунларига кўра (212 кг) ҳам бронза медалига сазовор бўлди.

Ушбу вазн тоифасида олтин медални умумий ҳисобда 255 кг тош кўтарган эквадорлик Несис Дахомес, кумуш медални эса америкалик Мередит Олвайн (220 кг) эгаллади. Мазкур йўналишда иштирок этган Гулноза Аҳмедова эса 203 кг натижа билан еттинчи поғонадан жой олди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача ҳамюртларимиздан Адҳамжон Эргашев ва Кумушхон Файзуллаева жаҳон чемпионлигини қўлга киритган бўлса, Ғайрат Айтмуратов даст кўтаришда бронза медали билан тақдирланганди.