Пойтахтда 1970 йили 1966 йилги Тошкент зилзиласи хотирасига бунёд этилган «Жасорат» ёдгорлиги қаршисидаги майдон реконструкциядан сўнг очилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимияти «Газета.uz"га хабар қилди.Майдонга янги чироқлар, ўриндиқлар ўрнатилиб, гуллар экилди, ёдгорликка элтувчи зиналар ва алоҳида дарахтлар ҳам ёритилмоқда.

Бронза ёдгорлик ҳам реставрация қилиниб, ёрқин тус берилган. Майдон қаршисидаги пиёдалар йўлаги қизил рангга бўялган.

Ҳокимият хабарида қайд этилишича, ёдгорлик ва майдон фуқароларнинг Ўзбекистон президентига қилган мурожаатлари ҳисобга олиниб, давлат раҳбари ташаббуси билан реконструкция қилинди.