Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга келган чет эл фуқаролари сони 2017 йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2 баробарга ортиб, 2 миллион 688 минг 962 кишини ташкил этди, дея хабар қилди Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати.

Визасиз режим жорий этилган қуйидаги давлатлардан ташриф буюрувчилар сони кескин ошди:

  • Туркия — 31966 (+95,6%);
  • Япония — 6200 (+68,1%);
  • Исроил — 3615 (+86,2%);
  • Индонезия — 750 (3 баробардан ортиқроқ);
  • Сингапур — 424 (2,5 баробардан ортиқроқ).

Июнда Корея Республикаси (57,5 фоиз) ва Малайзиядан (2,6 баробарга) келувчи фуқаролар сонининг ортгани кузатилди.

10 февралдан Ўзбекистон 7 мамлакат: Исроил, Индонезия, Корея Республикаси, Малайзия, Сингапур, Туркия ва Япония фуқаролари учун 30 кунгача муддатга визасиз тартиб жорий этган эди. Бундан ташқари, 39 та давлат фуқаролари учун туристик виза расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиблари жорий этилди.

15 июлдан эса Ўзбекистонга электрон виза расмийлаштириш бўйича E-Visa.uz тизими иш бошлайди.