Президент Шавкат Мирзиёев 15 июнь куни марҳум қори хонадонига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Қуръон тиловат қилинди.

Давлат раҳбари Анвар қорининг фарзандлари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Анвар қори Турсунов оғир хасталикдан сўнг 13 июнь куни вафот этган эди.
1999 йилдан Тошкент шаҳар бош имом-хатиби вазифасида фаолият юритиб келган Анвар қори Турсунов сўнгги йилларда «Минор» жомеъ масжидида ҳам имом-хатиб эди.