Чоршанба куни эрталаб Тошкентда Муқимий ва Қатортол кўчалари кесишмасидаги чорраҳани («Спорт буюмлари» дўкони) қайта тиклаш бўйича ишлар бошланди.«Газета.uz» йўл ўтказгич қурилиши муносабати билан 2016 йилда Муқимий кўчаси реконструкцияси муваффақиятсиз чиққани ҳақида бир неча марта ёзган эди. Ўшанда ҳаракатни светофорларсиз амалга ошириш мақсадида бир неча чорраҳа қайрилишлар билан алмаштирилган эди. Оқибатда қайрилишларда светофорлар пайдо бўлди.

Тошкент ҳокимияти вакилининг «Газета.uz"га маълум қилишича, қайта тикланган чорраҳада янги пиёдалар ўтиш йўлаги ўрнатилиб, таймерлар билан таъминланади. Кечаси йўл чизиқлари янгиланиб, Қатортол кўчасидаги қисмига янги асфальт ётқизилади. Кўчалар ўртасидаги ажратувчи тўсиқларни олиб ташлаш ҳозирча режалаштирилаётгани йўқ.

Пойтахт ҳокимияти айни пайтда аввал ёпилган бошқа кўча ва чорраҳаларни очиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Яқинда Матбуотчилар ва нуронийлар кўчалари (Марказий банкдан «Пойтахт» марказигача) транспорт учун очилган эди.