Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви Миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Дмитрий Романович Ли Ўзбекистон шахмат федерацияси раиси бўлди, дея хабар қилди Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Душанба куни бўлиб ўтган ҳисобот-сайлов конференцияси у спорт ташкилотини 2017 йилдан буён бошқариб келаётган халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов ўрнига бошқарадиган бўлди.

Йиғилишда Бутунжаҳон шахмат федерацияси ва Ўзбекистон шахмат федерацияси низомига биноан, шу йил Батумида бўлиб ўтадиган FIDE президентлик сайлови учун Ўзбекистон шахмат федерацияси номидан 1995 йилдан бери ушбу ташкилотга раҳбарлик қилиб келаётган, етти маротаба FIDE президентлиги лавозимига қайта сайланган Кирсан Илюмжинов номзодини илгари суриш масаласи кўрилди. Конференция қатнашчилари бир овоздан Кирсан Николаевич Илюмжинов номзодини FIDE президентлиги учун номзод сифатида қайд этишди.

Бутунжаҳон шахмат федерацияси раҳбари нутқи давомида шахмат ватани Покистон, Ҳиндистон ёки Эрон эмас, балки Ўзбекистон эканлигига алоҳида урғу берди. Бу факт илмий тадқиқотлар, тарихчи олимлар томонидан ўрганиб чиқилган изланишлар натижаси эканлиги, FIDE бу борада Халқаро Олимпия қўмитасига расмий хат тайёрлаётгани ва яқин орада Ўзбекистон шахмат ватани деб расман тан олиниши маълум қилди.