Фарғона вилоятининг Қувасой туманида Vodiy Tulporlari қорабайир зотли отларни кўпайтириш мажмуаси очилди.

Йилқичилик ва от спорти федерациясининг «Газета.uz"га хабар қилишича, бу ерда асосан ҳарбий хизматчилар ва «Ватанпарвар» ташкилоти ходимлари учун отлар етиштирилади.

Мажмуа 2,5 га майдонни эгаллаб, замонавий дренаж тизими ва қуёш ваннасига эга очиқ ва ёпиқ манежлар билан таъминланган. Тупроқ қисми Навоий вилоятдаги «Жерой» конидан келтирилган кварц қумидан таркиб топган.

Мажмуа бу ерда миллий ва халқаро мусобақаларни ташкиллаштиришни истаган меҳмонларни қабул қилишга тайёр. Очиқ манеж периметри бўйлаб 180 кишига мўлжалланган трибуна ва олтита айвон ўрнатилган.

Учта отхонанинг бири тойлар учун мўлжалланган бўлиб, отларни сифатли парвариш қилиш учун барча зарур шароитларга эга. Суғорғич, охур ва бошқа оғилғона ашёлари хориждан келтирилган. Спорт ўйинлари учун тўсиқлар халқаро стандартлар асосида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан тайёрланган, дейилади хабарда.

Мажмуа ҳудудида махсус сув ҳавзаси ва қумли югуришга мўлжалланган майдонча барпо қилинган. Бундан ташқари, бу ерда зарур жиҳозлар, жумладан УЗИ ва қон анализаторидан иборат лаборатория ташкил қилинган.

Vodiy Tulporlari мажмуаси «Кварц» компанияси маблағлари ҳисобига қурилган. Тез орада отлар мажмуаси Ўзбекистон бўйлаб сафарга чиққан сайёҳларга хизмат қилишни бошлайди.

Мажмуанинг очилиш маросимида Ўзбекистон бош вазири ўринбосари, Йилқичилик ва от спорти федерацияси раиси Зойир Мирзаев ва Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат аниев иштирок этди.