Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни расмий ташриф билан АҚШга келди. Вашингтондаги «Эндрюс» аэропортида президент ва унинг турмуш ўртоғини АҚШ ҳукумати аъзолари кутиб олди.

Давлат раҳбари матбуот хизматининг эсга олишича, 16 май куни Шавкат Мирзиёев Оқ уйда АҚШ президенти Дональд Трамп билан учрашади.

17 май куни Ўзбекистон президенти АҚШ давлат котиби, мудофаа вазири, конгрессменлар ва сенаторлар ҳамда Жаҳон банки президенти билан учрашади.
Ўзбекистон президенти ва унинг турмуш ўртоғи ўзбек тилида қарши олинди.

Расмий ташриф якунлари бўйича икки давлат раҳбарларининг қўшма баёнотини қабул қилиш ва 40 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланиши кутилмоқда.

Видео