Ўзбекистон ва Туркия президентлари Бухорода Мир Араб мадрасасида фаолият юритаётган ислом ўрта махсус билим юрти билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Икки давлат раҳбари мамлакатдаги энг қадимий ва йирик жомеъ масжидларидан бири бўлган Масжиди Калонни ҳам зиёрат қилди.

Олий мартабали меҳмон Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида зардўзлик, заргарлик, гиламдўзлик, каштачилик, кулолчилик маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди.

Шу билан Туркия президентининг сафари якунига етди. Бухоро халқаро аэропортида уни президент Шавкат Мирзиёев кузатиб қўйди.