1 майдан Тошкентда марказий иситиш ва иссиқ сув тарифлари оширилади, дея хабар қилди «Тошиссиққуввати» корхонаси «Газета.uz"га. Нархларнинг оширилиши энергия ташувчилари ва материаллари нархининг ўсиши билан изоҳланмоқда.

Аҳоли учун иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагич бўлган тақдирда бир куб метр сув учун 4332 сўм (ҳозирда — 3915,9 сўм, ўсиш — 10,6 фоиз), ҳисоблагич мавжуд бўлмаганда ойига киши бошига 16917,49 сўм (умумий душли ётоқхоналарда — киши бошига 12584,98 сўм, ҳозирда — 11376,16 сўм) этиб белгиланди.

Марказлашган иситиш тарифи иситиладиган майдоннинг ҳар бир квадрат метри 1423,86 сўмдан 1464,53 сўмга оширилади.

Бунга қадар иссиқ сув ва иситиш тарифлари 2017 йилнинг июлида ошганэди.

Эслатиб ўтамиз, 1 майдан совуқ сув таъминоти тарифлари ҳам оширилади.