1 майдан пойтахт аҳолиси учун совуқ сув учун янги тарифлар жорий этилади. Бу ҳақда «Сувсоз» корхонаси сайтида хабар қилинди.

Аҳоли учун бир куб метр совуқ сув нархи 195 сўмдан 245 сўмга, канализация хизматлари нархи эса 165 сўмдан 210 сўмга оширилади. Тариф қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олмаганда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент ҳокимининг 12 январдаги қарори билан Тошкент истеъмолчилари учун ичимлик сувига ҳар бир куб метри учун 100 сўм миқдорида устама белгиланган эди.

Совуқ сув тарифлари сўнгги бор февраль ойида оширилган.