21 июлдан Тошкентда марказий иситиш ва иссиқ сув тарифлари оширилади, деб хабар қилди «Тошиссиққуввати» корхонаси.

Аҳоли учун иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагич бўлган тақдирда бир куб метр сув учун 3915,9 сўм (ҳозирда — 3736,92 сўм, ўсиш — 4,8 фоиз), ҳисоблагич мавжуд бўлмаганда ойига киши бошига 15292,52 сўм (умумий душли ётоқхоналарда — киши бошига 11376,16 сўм, ҳозирда — 10856,2 сўм) этиб белгиланди.

Марказлашган иситиш тарифи иситиладиган майдоннинг ҳар бир квадрат метри 1263,35 сўмдан 1323,86 сўмга оширилади.

Бунга қадар иссиқ сув ва иситиш тарифлари 2016 йилнинг октябрида ошган эди.

Эслатиб ўтамиз, 21 июлдан совуқ сув таъминоти тарифлари ҳам оширилади.