Андижон вилояти Хўжаобод туманидаги 1-болалар боғчасининг бир қатор ходимлари тарбиячиларга тушликни ўз вақтида бермагани билан боғлиқ ҳодисадан сўнг вазифасидан озод қилинди, дея хабар қилди Ўзбекистон Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати «Газета.uz"га.

2 апрель куни ижтимоий тармоқларда тушлик кечиккани учун болалар оч ҳолда ухлаб қолгани тасвирланган

тарқалди. Вазирлик томонидан ўтказилган текширув видео болалар боғчасининг 20 ёшли тарбиячиси З.М томонидан олингани аниқланди.

Ролик 2 апрель куни 11:20 да 1-болалар боғчасининг ёзги ошхонасида ёзиб олинган. Шу куни гўшт ўз вақтида етказиб берилмагани сабабли тушлик вақтида тайёрланмаган, дейилади хабарда.

Шу боис, ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани ва боғча ёзги ошхонасида антисанитария ҳолатларини келтириб чиқаргани учун 1-МТМ омборчиси Алишер Аҳмедов, бош ошпаз Улуғбек Жалилов ҳамда ошпаз Абдужалил Султонов билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Шунингдек, ўз ишида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун муассаса мудираси С.Абдуллаева эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Вазирлиги ҳар бир ноқонуний хатти-ҳаракат юзасидан ўз муносабатини билдириб, масъулиятсиз ходимларга кескин чора кўрилиши ҳақида яна бир бор огоҳлантирди.