26 мартга ўтар кечаси Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги Chopar пиццахонаси ва Les Ailes кафеси филиалида ёнғин содир бўлди.

Ички ишлар органлари ходимининг «Газета.uz» мухбирига маълум қилишича, ёнғинга пиццахонадаги электр симларининг носозлиги сабаб бўлган, шундан сўнг олов Les Ailes биносига ҳам ўтган.

«Кечаси Les Ailes қўриқчиси ёнғин сигнализацияси эшитган. У Chopar`да сим ёнаётганини кўрган, бироқ у ерга кира олмаган. У дарҳол ўт ўчирувчиларни чақирган», — деди суҳбатдош.

2:00 да бошланган ёнғинни ўчириш учун ўт ўчирувчилар етиб келган. Ёнғин 2:20 да бартараф этилган. Жабрланганлар йўқ.