20 февраль куни тонгда Сурхондарё вилоятида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида тўрт киши ҳаётдан кўз юмди, дея хабар қилди Ўзбекистон ИИВ сайти.

Бахтсиз ҳодиса 7:10 да М41 «Бишкек-Душанбе-Термиз» автомобиль йўлининг 1553-километрида Жарқўрғон тумани ҳудудида содир бўлди.

Lacetti ҳайдовчиси Т. Шаматов (1988 йилда туғилган, худди шу вилоятнинг Шўрчи туманида истиқомат қилади) бошқарувни йўқотиши натижасида автомобиль йўл яқинидаги ариққа қулаб тушган.

Ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Йўловчилар З. Мардонова (1985 йилда туғилган), Д. Жўраев (1993), М. Абдухайирова (1997) ва Т. Эшмирзаева (1995) олган тан жароҳатларидан ҳодиса жойида ҳалок бўлди.