«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси февралдан «Ўзбекистон темир йўллари» поездларида Россияга шаҳарларига қўшимча қатновлар очилиши тўғрисида хабар қилди.

Компаниянинг хабар қилишича, «Тошкент-Москва», «Тошкент-Уфа» ва «Андижон-Москва» ҳафталик қатновлари ҳафтасига икки мартага етказилади, «Тошкент-Волгоград» рейси эса ҳафтасига икки мартадан уч мартага оширилади.

Компания чипталарни харид қилишда муаммо юзага келганда ҳудудий маълумотхоналар ёки +998909577875 рақам бўйича Telegram мессенжери орқали мурожаат қилишни сўрамоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилдан «Ўзбекистон темир йўллари"нинг халқаро қатновлари чипталарини олдиндан сотиб олишда чегирмалар жорий этилди.

Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари иштирокидаги фожиадан сўнг ҳукумат 23 январь куни давлат чегарасидан ташқарига чиқаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлашга доир шошилинч чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорни қабул қилди.

Ҳужжатда йўловчи автобуслари ҳолати устидан назоратни кучайтириш, меҳнат мигрантлари учун имтиёзли авиа ва темир йўл чипталарини жорий этиш, янги автобус, темир йўл ва авиайўналишларни очиш, шунингдек хорижий паст бюджетли ташувчиларни жалб қилиш кўзда тутилган.