Ўзбек миллий мақом санъати марказига санъатшунослик фанлари номзоди Соибжон Бегматов раҳбар этиб тайинланди, дея хабар қилди Маданият вазирлиги матбуот хизмати. 11 декабрдан мазкур марказни Жасур Жабборов бош директор вазифасини бажарувчи сифатида бошқариб келаётган эди.

Соибжон Бегматов сўнгги йилларда Ўзбекистон давлат консерваториясида илмий ва ижодий фаолият бўйича проректор ҳамда «Мусиқий шарқшунослик» ва «Ўзбек мақоми тарихи ва назарияси» кафедралари мудири бўлиб ишлаган.

Ўзбек миллий мақом санъати маркази Президент Шавкат Мирзиёевнинг ноябрдаги қарори асосида ташкил этилган бўлиб, мақомни ҳар томонлама ўрганиш, у билан алоқадор ижро мактаблари ва анъаналарни ривожлантириш, мақомнинг «олтин фонди"ни яратиш ва бойитиш, шунингдек уни кенг тарғиб қилиш каби вазифаларни бажариши кўзда тутилган.