30 декабрь куни Тошкент вилоятидаги 4Р6 «Тошкент-Чирчиқ-Чимён» автомобиль йўлининг 69 километрида йўл қатнов қисми кўчки оқибатида жиддий зарар кўрганлиги туфайли мазкур йўналишда вақтинчалик қатнов ёпилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ФВВга таяниб Давлат туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди.

Айни пайтда эски айланма йўл орқали енгил автомобильлар ҳаракатига рухсат этилган. Об-ҳавонинг кескин ўзгариши, ушбу йўналишда ҳаракатланишга тўсқинлик қилувчи омиллар, яъни техник воситалар билан тўлиқ жиҳозланмаганлиги сабабли мазкур йўлда автобус ва микроавтобусларнинг ҳаракатланишни чекланган.