Ўзбекистонликлар Янги йилни қуруқ ва илиқ об-ҳаво шароитида кутиб олади, ёғингарчиликлар кутилмаяпти, дея хабар қилди Ўзгидромет «Газета.uz"га.

Янги йил кечасида Тошкентда ҳарорат 2 даража совуқ ва 3 даража илиқ ўртасида бўлади, 1 январь кундузи эса 10−15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Шундай қилиб, энг юқори кундузги ҳарорат ушбу кунги меъёрдан 3−5 даража юқорироқ бўлади.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, охирги марта Янги йил 2007 йил арафасида қорли бўлган — қор Янги йил оқшомида бошланиб, 1 январда кун давомида ёққан. 2015 йилда 2 январда қор ёққан бўлса, 2014 йил арфасида эса ўтаётган йилнинг сўнгги ҳафтасида бир неча бор қор ёғиши кузатилган.

Синоптиклар сўнгги бир неча йил давомида ўзбекистонликлар Янги йилни бу сафаргидек юқорироқ ҳароратда қарши олганини таъкидлашмоқда. 2015−2016 йиллар арафасида кундузги ҳарорат 17−19 даражагача кўтарилган.