27 декабрь куни Санкт-Петербургдаги (Россия) «Перекресток» савдо марказида маҳаллий вақт билан соат 18:30 атрофида портлаш содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида 10 киши жабрланган. Улар орасида 10.06.1857 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Иврикул Избекович Аликулов ҳам бор, дея хабар қилди мамлакат ТИВ Консуллик бошқармаси.

Жабрланган фуқаро Александровский номли 17-сонли шаҳар касалхонасига етказилган ва унга шу ерда тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Шифокорлар маълумотига кўра, И. Аликуловнинг аҳволи барқарор оғир, аммо ҳозирги пайтда унинг ҳаётига таҳдид йўқ.

ТИВ Консуллик бошқармаси Россияда Санкт-Петербург ҳукумати билан доимий алоқада бўлиб, жабрланганга зарур ёрдамни кўрсатиш бўйича чораларни амалга оширмоқда, дейилади хабарда.