Ўзбекистон паралимпия термаси 8−14 декабрь кунлари Дубайда (БАА) бўлиб ўтган III ўсмирлар Осиё Пара Ўйинларида 28 та медални қўлга киритди. Бу ҳақда Миллий паралимпия ассоциацияси «Газета.uz"га хабар қилди.

Мусобақада Осиёнинг 30 давлатидан 800 га яқин паралимпиячи спортчилар спортнинг 8 тури бўйича иштирок этди.

17 нафар Ўзбекистон вакили 20 та олтин, 6 та кумуш ва 2 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида тўртинчи ўринни эгаллади. Япония (43−29−26), Эрон (39−44−35) ва Хитой (27−9−5) юқори учликни банд этди.